Қашқадарёда ёш инспектор бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

Қашқадарёда ёш инспектор бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

Жорий йилнинг 1 октябрь куни соат 09:40 ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши тумани ҳудудидан ўтган 4R-90 "Қарши-Бешкент-Касби-Помуқ" автомобиль йўлининг 10-километрида фуқаро, 2003 йилда туғилган (ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмас) Д.Х. бошқарувида бўлган "Cobalt" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Д.Т. бошқарувида бўлган "Vaz-2107" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида, "Vaz-2107" русумли автомобиль ҳайдовчиси Д.Т. тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Шунингдек, ушбу автомобиль йўловчиси, 1996 йилда туғилган Ш.Ҳ. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қарши туман прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.