Қашқадарёда ёшлар етакчиси ўзини осиб қўйди

Қашқадарёда ёшлар етакчиси ўзини осиб қўйди

Воқеага қарз муносабати сабаб бўлгани айтилмоқда.

"Zamon.uz" нашри бу ҳақда хабар берди.

Маълум бўлишича, 13 апрель куни таҳминан соат 20:00 атрофида  Ғузор тумани “Совбоғ” маҳалласида яшовчи 37 ёшли эркак яшаш уйининг олдидаги ҳудудга арқон билан ўзини осиб, воқеа жойида вафот этган.

Маълумотларга кўра, марҳум эркак тумандаги маҳаллаларнинг бирида ёшлар етакчиси лавозимида фаолият юритган. Ҳозирда унинг нима учун ўз жонига қасд қилгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Аммо марҳумни таниганлар бу ҳолатга қарз муносабатлари сабаб бўлганини айтмоқда.

Ҳозирда Ғузор тумани прокуратураси ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб бораётгани айтилади.