Қашқадарёда ЙПХ ходимига “Ҳайфсан” эълон қилинди

Қашқадарёда ЙПХ ходимига “Ҳайфсан” эълон қилинди

Жорий йилнинг 28 январь куни ижтимоий тармоқда “Қашқадарёда саводсиз ГАИ ходими” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилаётгани тўғрисида саҳифамизда маълумот жойланган эди.

Ўтказилган хизмат текшируви хулосасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг меъёрий буйруғи талабларини бузганлиги учун Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Ж.Қурбоновга нисбатан “Ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилиб, фуқаро Б.Х.га нисбатан расмийлаштирилган маъмурий баённома Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 271-модда (Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатлар)си 1-қисмининг 1-банди тартибида бекор қилинди.