Қашқадарёдаги фестивалга бюджетдан 1 млрд. 517 млн. сўм маблағ сарфланди

Қашқадарёдаги фестивалга бюджетдан 1 млрд. 517 млн. сўм маблағ сарфланди

Шаҳрисабзда 13-15 июнь кунлари ўтказилган ёшлар фестивалига вилоят маҳаллий бюджетидан 1 млрд 517 млн 800 минг сўм ажратилгани маълум бўлди.

Бу ҳақда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев томонидан имзоланган қарорда кўрсатилган. 

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги қарори. 

Фестивалга вилоят маҳаллий бюджетидан ажратилган маблағдан ташқари туман ва шаҳар ҳокимликларидан ҳам маблағ йўналтирилган.