Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёдаги кўприк қулаб тушди
17.03.2022 20:25,  
230

Қамаши туманидаги 4К298 Шўрча-Қамаши-Хонтушди автомобиль йўлининг 1 километридаги янги қурилаётган кўприкнинг вақтинча айланма йўли сел сувлари натижасида хавфли ҳолатга келиб қолди. Бу ҳақда Қамаши тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ҳозирда ушбу айланма йўл орқали транспорт воситалари ҳаракатлари тўлиқ тўхтатилган. Аҳоли вақтинчалик 4К-430 Қамаши-Чимқўрғон ва 4Р Қарши-Шаҳрисабз автомобиль йўли орқали туман марказига қатновни амалга оширмоқда.

Янги кўприк фойдаланишга топширилгунга қадар вақтинча фойдаланиш учун йўлни тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Тез орада ушбу йўлда автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун шароит яратилади.

Маълумот ўрнида, Шўрча қишлоғида аҳолини хавфсиз йўналиш билан таъминлаш мақсадида Давлат дастурига кўра лойиҳа қиймати 1.8 миллиард сўм бўлган янги кўприк қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Қурилиш ишлари жорий йилнинг 3 чорагида якунланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан