Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёдаги қамоқхонада маҳкум вафот этди. "Сир"ли ҳолатни Сенат назоратга олди
27.04.2021 21:41,  
1586

Шу кунларда интернетда “Қашқадарёдаги қамоқхонада маҳкум вафот этди. У чиндан ҳам ўзини осганми?” сарлавҳали хабар тарқалди.

Маълум қилинишича, мазкур хабарда Қашқадарёда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлардан бири ўзи туғилиб ўсган Наманган вилоятидаги манзилли колонияга ўтказилиши арафасида шу йилнинг 28 март куни Қашқадарё вилоят ИИБ Жазони ижро этиш бўлими 2-сон колонияси ишлаб чиқариш корхонасининг омборхонаси тўсинига телефон кабели билан ўзини осиб, жонига қасд қилиб вафот этгани ва марҳумнинг яқинлари у ўзини осгани ҳақидаги расмий изоҳга шубҳа билан қараётгани таъкидланган.

Марҳумнинг онаси М.Ботированинг айтишича Ш.Аъзамов шу йилнинг 26 март куни жазо муддатини ўтаётган Қарши шаҳри Шайхалиқўрғони қамоқхонасида вафот этганлиги билдирилган.

Муассаса маъмурияти ўлим сабабини “ўз жонига қасд қилиш” деб кўрсатган. Аммо марҳумнинг қариндошлари ва унинг онаси томонидан жасадни кўздан кечиргандан сўнг у ўзини-ўзи осганлигига шубҳа билан қараб қайтадан экспертиза қилдирмоқчи бўлишганида, жасад олдин экспертизадан ўтганлиги ва улар қайта экспертиза қилмаслигини айтиб рад жавобини беришган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан берилган маълумотларда Қашқадарё вилояти махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганлигини билдирган.

Ушбу “сирли” ҳолат сенаторларнинг эътиборидан четда қолмади, дея хабар берди Сенат Ахборот хизмати.

Шу боис Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан мазкур ҳолатни назоратга олиш ва пухта ўрганиб чиқиш ҳамда натижаси юзасидан расмий баёнот беришни сўрайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан