Қашқадарёдаги ЙТҲда 4 киши Ласетти ичида тириклайин ёниб кетди

Қашқадарёдаги ЙТҲда 4 киши Ласетти ичида тириклайин ёниб кетди

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида Ласетти ва Исузу юк автомашинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. 

Деҳқонобод туман туман ҳокимлигининг маълум қилишича, иккита автомашина тўқнашувчи натижасида Ласетти ёниб кетган. Оқибатда енгил автомобиль ичида бўлган 4 нафар фуқаро таниб бўлмас даражада куйиб, ҳалок бўлган. Ласеттини тошкентлик фуқаро бошқарган. Исузу ҳайдовчиси эса асли хоразмлик 23 ёшли йигит бўлган.

Таҳмин қилинишича, Ласетти ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган ва Исузунинг йўлига чиқиб кетган. Туман Фавқулотда вазиятлар бўлимининг маълумот беришича, воқеа ҳақида соат 14:25 да хабар келиб тушган, ҳодиса жойига 14:27 да етиб борилган ва 14:45 да олов ўчирилган.

Воқеа юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.