Қашқадарёлик эркак хотинини ярим кечаси ухлаб ётган пайтида пичоқлади

Қашқадарёлик эркак хотинини ярим кечаси ухлаб ётган пайтида пичоқлади

30 январдан 31 январга ўтар кечаси Қашқадарё вилояти, Китоб тумани Севаз қишлоғида қотиллик юз бергани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, 1994 йилда туғилган Б.Қ. хотини — 1996 йилда туғилган Х.М. ни ярим кечаси ухлаб ётган пайтида пичоқлаган.

Маҳалла фаолларининг қайд этишича, аввал ушбу оилада жиддий низолар кузатилмаган. Ўртада бир нафар фарзанд бўлган.

Б.Қ руҳий касаллик туфайли мунтазам даволаниб тургани айтилади.

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.