Қашқадарёлик йигит отасини пичоқлади

Қашқадарёлик йигит отасини пичоқлади

Маълум қилинишича, ўғил 2020 йил 3 ноябрь куни соат 18:00 ларда кўчада спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда ўз уйига келган ва фермер хўжалигида бирга ишлаган таниши билан телефонда тортишиб қолган — дея хабар бермоқда "Замон" информацион дастури.

Судланувчи қўлига пичоқ олиб, ташқарига чиқиб кетаётганида унинг 1955 йилда туғилган отаси ўғлини тўхтатиб қолишга уринган. Бироқ ўғил отасига йўлини тўсмаслигини, иш ҳақини олиб келиш учун бораётганини айтганида ота унга маст ҳолатда кўчага чиқишига рухсат бермаган. Ота-бола ўртасида юзага келган ўзаро жанжал оқибатида ўғил пичоқни отанинг чап кўкрак соҳасига санчиб олиб, уни қасддан ўлдирган.