Қашқадарёнинг ягона аёл ҳокими ишдан олинди

Қашқадарёнинг ягона аёл ҳокими ишдан олинди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёнинг ягона аёл ҳокими 2020 йилнинг март ойидан бери Қарши туманини бошқариб келаётган Мақсуда Мустафоева ишдан бўшатилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов ҳоким опа Мустафоеванинг ишдан кетганини тасдиқлади.

«Мақсуда Мустафоева ўз аризасига кўра ишдан олинди», — деди Аҳрор Содиқов.