Қатар Давлати Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга илк бор ташриф буюрмоқда

Қатар Давлати Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга илк бор ташриф буюрмоқда

Эртага, 9 июнь куни мамлакатимизга Қатар Давлати Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний бошчилигидаги делегация ташриф буюради.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу – Қатар Давлати ташқи сиёсат идораси раҳбарининг Ўзбекистонга амалга ошираётган илк ташрифидир.
 
Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтадиган учрашувда Ўзбекистон ва Қатар ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар, транспорт-коммуникация, хусусан, давлатлараро ҳаво қатновларини йўлга қўйиш масаласи алоҳида муҳокама қилиниши режалаштирилган.