Қибрайда «Дамас» ҳамда «Ваз-2106» автомобиллари тўқнашди

Қибрайда «Дамас» ҳамда «Ваз-2106» автомобиллари тўқнашди

Жорий йилнинг 10 май куни соат 08:00ларда Тошкент вилояти, Қибрай тумани, «Тузел» ҚФЙ ҳудудида  1992 йили туғилган И.Т. бошқарувидаги «ВАЗ-2106» русумли транспорт воситаси ҳамда 1974 йили туғилган Р.Х. бошқарувидаги «Дамас» русумли автомашиналар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада «ВАЗ-2106» ҳайдовчиси И.Т. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қибрай тумани ИИБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.