Қибрайда вагон устига чиққан лицей талабаси ток уришидан ҳалок бўлди

Қибрайда вагон устига чиққан лицей талабаси ток уришидан ҳалок бўлди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида вагон устига чиққан лицей талабаси ток уришидан ҳалок бўлди. Бу ҳақда Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, ИИВ 2-сон Тошкент академик лицейининг 3-курс талабаси бўлган З.Ж.ни Қибрай туманида жойлашган «Оққовоқ» темир йўл бекатининг 21-километрида вагон устига чиқиши оқибатида юқори кучланишдаги ток урган ва воқеа жойида вафот этган.

20 декабрь куни у ўқиган лицейда мазкур бахтсиз ҳодиса муҳокамаси бўлиб ўтган. Йиғилишда ўқувчиларга темир йўлда ҳаракатланганда вагон устига чиқмаслик, темир йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмаслик, темир йўл атрофида қулоқчинлардан фойдаланмаслик, темир йўл ҳудуди ўта хавфли ҳудуд эканлиги ҳақида тушунчалар берилган.