Қибрайдаги боғга «Янги Ўзбекистон» номи берилади. Истиқлол мажмуаси ҳам шу ерда қурилади

Қибрайдаги боғга «Янги Ўзбекистон» номи берилади. Истиқлол мажмуаси ҳам шу ерда қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев 1 май куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида барпо этилаётган боғ ҳудудига ташриф буюргани ҳақида хабар берилганди.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган Истиқлол мажмуаси ҳам шу ерда барпо этилади.

Президентимиз бу мажмуанинг тарихий-ғоявий аҳамиятини таъкидлади.

– Бу йил мустақиллигимизнинг 30 йиллигини нишонлаймиз. Лекин давлатчилигимиз 3 минг йиллик. Бу ана шу буюк тарихни кўрсатадиган мажмуа бўлади. Бу ерга келган ёшларимиз, чет эллик меҳмонлар ҳам шуни англайдиган далиллар акс эттирилади, – деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев бу боғ Ўзбекистоннинг янги қиёфасини, улкан салоҳиятини, кўпмиллатли халқимизнинг жипслиги ва аҳиллигини намоён этадиган мажмуа бўлиши кераклигини таъкидлади. Шуни ҳисобга олиб, бу муҳташам боққа «Янги Ўзбекистон» деб ном беришни таклиф этди. Йиғилганлар бу таклифни қўллаб-қувватлади.

Давлатимиз раҳбари жамоатчилик билан бирга янги боққа кўчатлар ўтқазди.

Аввал хабар қилинганидек, мазкур боғнинг ёнида Олимпия шаҳарчаси ҳам бунёд этилади.