Қидирувда бўлган иккита шахс қўлга олинди

Қидирувда бўлган иккита шахс қўлга олинди

7 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ 3-батальони 3-мобил гуруҳи командири майор У. Хамидов Шайхонтоҳур туманидаги «Чорсу» бозори ҳудудида хизмат олиб борганда иккита шахсга эътибор қаратди.

Текширув давомида мазкур шахслар 1998 йилда тугилган Санжар Л. ва 1999 йилда тугилган Нуриддин М. болиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси («Товламачилик») 2-қисми «в» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланувчи тариқасида қидирувга эълон қилинганликлари аниқланди.

Йигитлар Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ 3-сон ички ишлар бўлимига олиб борилдилар.