Қидирувдаги шахс ушланди

Қидирувдаги шахс ушланди

Ўғрилик содир қилиб, қидирувда бўлган шахс ушланди. Бу ҳақида ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

2019 йилги Жиноят иши бўйича, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисми “в” банди билан, қидирувда бўлган, Пастдарғом тумани Янгиобод МФЙда яшаган, 1995 й.т., Х.Ш., "Зарбдор ойлиги" тадбирлари доирасида, Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Тошкент шаҳри ҳудудидан ушланиб, қонун устуворлиги таъминланди.