Қидирувдаги шахслар ушланди

Қидирувдаги шахслар ушланди

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, Фарғонада қидирувдаги икки шахс ушланган.

8 март куни Олтиариқ тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисмида (талончилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.Н. исмли аёлни қўлга олишди.

Шунингдек, Қўқон шаҳар ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Х.Х.ни Қўқон шаҳри ҳудудида қўлга олишди.

Шунингдек, ИИВ қуйидагича мурожаат қилади:

"Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади".