Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш ҳуқуқи аукционга чиқарилди

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш ҳуқуқи аукционга чиқарилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги қарорига асосан олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартиб-таомили механизми тасдиқланган эди.

E-AUKSION ахборот канали хабарига кўра, электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази ДУК PR-хизматининг хабар беришича, Низомга мувофиқ 5 та қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун лицензиялар E-AUKSION  электрон савдо майдончасига чиқарилди.

Навоий вилояти, Нурота тумани, Сойкечар қишлоғидан 7,5 км шимолий-ғарбда жойлашган 5 та участка (Шохсой-1/21, Шохсой-2/21, Шохсой-3/21, Шохсой-4/21, Шохсой-5/21)лари учун онлайн савдолар жорий йилнинг 14 июль куни ўтказилиши белгиланган. Ариза бериш 12 июль соат 13:00га қадар давом этади.

Маълумот учун, реализация қилинган ушбу участкалар 3 йил муддатга берилади.