Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қимматбаҳо металларни тадбиркорлар томонидан қазиб олиш тартиби белгиланди
26.03.2022 16:36,  
89

Ҳукумат қарори (133-сон, 25.03.2022 й.) билан Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга кўра, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун рухсатномалар Давлат геология қўмитаси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган ер қаъри участкалари бўйича берилади.

Бунда ер қаъри участкаси ишончли, аниқ контурлари ва чегаралари кўрсатилган, ўлчами 5 гектаргача бўлган сочма олтин конлари бўлади.

Ер қаъри участкалари “Е-auksion” порталига қўйилади ва унинг бир гектари бошланғич нархи БҲМнинг 35 баравари (9 млн 450 минг сўм) этиб белгиланади.

Рухсатномалар “Е-auksion”даги аукцион якунлари бўйича фақат Ўзбекистон резидентларига 3 йилга берилади.

Рухсатнома олганлар қазиш ишларини бошлашдан аввал ёзма равишда ҳокимиятни, Экология, Саноат хавфсизлиги қўмиталари, Кон-геология инспекциясини хабардор қилиши керак.

Қазиб олинган қимматбаҳо металлар қабул кассаларига, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга сотилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан