Қимматга тушган «романтика»: «Lacetti»дан танасини чиқариб олган қизга чора кўрилди

Қимматга тушган «романтика»: «Lacetti»дан танасини чиқариб олган қизга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Lacetti люкига чиқиб олиб, кетаётган қиз видеоси тарқалди. Ҳодиса Жиззах вилоятида содир бўлган. 

Вилоят ИИБ ходимлари қоидабузарларни аниқлаб, жазога тортди.

Йўловчи қизга нисбатан МЖтКнинг 138-моддаси (Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш) билан маъмурий баённома тузилиб, БҲМнинг 1 баравари (245 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди.

Иштирокчилар мазкур ишларидан қаттиқ пушаймонликларини билдириб узр сўраган.