Қирғизистон билан автойўл ўтказиш пунктлари тикланди

Қирғизистон билан автойўл ўтказиш пунктлари тикланди

2020 йил 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги автойўл ўтказиш пунктларига нисбатан кириб-чиқиш бўйича чекловлар санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда бекор қилинади ва қуйидаги тартиб жорий этилмоқда

- охирги 14 кун Қирғизистон Республикасида бўлиб турган ёки сўнги 72 соат давомидаги коронавирус инфекциясига ПЗР тест текширувининг манфий натижалари тўғрисида маълумотномаси мавжуд бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасига кириб келганда карантин назоратига олинмайди;

- Қирғизистон Республикасига чиққан ҳамда фақатгина ушбу мамлакат ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари республикага қайтиб киргандан сўнг карантин назоратига олинмайди;

- мазкур банднинг 3 ва 4 хатбошисида белгиланган ҳолатлардан ташқари барча вазиятларда Ўзбекистон Республикасига кириб келувчи шахслар ўрнатилган тартибда карантин назоратига олинади.