Қирғизистонда коронавирусга чалинган беморлар дамлама билан даволанмоқда

Қирғизистонда коронавирусга чалинган беморлар дамлама билан даволанмоқда

COVID-19 ташхиси қўйилган 300 нафар бемор Иссиқкўл илдизидан тайёрланган дамлама билан даволанди, деб маълум қилди Қирғизистон ССВ.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Алимқодир Бейшеналиев матбуот анжумани пайтида "уу коргошуун" ("қўрғошинли заҳар") деб аталадиган илдиздан тайёрланган дамламани ичди. У таъкидлашича, дамлама барча шифохоналарда беморларга берилади. 

Вазир ўз қариндошларини бу дамлама билан даволаганини айтди.