Қирғизистонда мамлакат Ҳаво мудофаа кучларига тегишли вертолёт қулаб тушди

Қирғизистонда мамлакат Ҳаво мудофаа кучларига тегишли вертолёт қулаб тушди

Вертолёт бортида экипаж аъзолари ва махсус қисм аскарлари билан 15 киши бўлган. Қурбонлар йўқ, аммо ярадорлар бор.

Ҳарбий вертолёт кеча тунда чегара аҳволи оғирлашган Тожикистон билан чегарадош Ўш вилоятининг Чон-Олай туманига учиб кетган.

Дастлабки маълумотларга кўра, вертолётда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев бўлиши мумкинлиги ҳақида айтилган. Кейинчалик эса департамент матбуот хизмати унинг чегара зонасига машинада боргани ҳақида хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, 4 июнга ўтар кечаси тожик томони қўшни ҳудудига деярли бир километр масофани босиб ўтиб, Қирғизистон билан чегаранинг тасвирланмаган қисмида, Чон-Олай минтақасида контейнер ўрнатмоқчи бўлган. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Тожикистон элчисига норозилик билдирди.