Қирғизистонда рус тилининг расмий мақоми сақлаб қолинади?

Қирғизистонда рус тилининг расмий мақоми сақлаб қолинади?

Қирғизистон рус тилини ўзининг расмий мақоми сифатида сақлаб қолади. Бу ҳақида мамлакатдаги президент сайловларида ғолиб чиққан Садир Жапаров "Россия 24" телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди"- дея хабар бермоқда Human.uz

"Рус тили расмий мақомга эга эди ва бундан кейин ҳам расмий мақомга эга бўлади", деди у.
Жапаров СССР қулаганидан кейин Россия ва Қирғизистон ўзларининг иттифоқчилари ва яқин шериклари бўлиб қолишганини эслади, шунинг учун мамлакатлар ўртасида "биродарлик" муносабатлари сақланиб қолди.

Сайланган давлат раҳбари келажакда Москва ва Бишкек юқори дипломатик алоқаларга эга бўлишига ишонтирди. У Россияни Қирғизистоннинг асосий иттифоқчиси ва шериги деб атади.

Маълумот учун,10 январ куни Қирғизистонда президент сайловлари бўлиб ўтди ва унда Жапаров 79,28% овоз билан биринчи ўринни эгаллаган эди.