Қирғизистонда сайлов натижаларидан норози бўлган партия аъзолари намойиш ўтказди

Қирғизистонда сайлов натижаларидан норози бўлган партия аъзолари намойиш ўтказди

Қирғизистонда Марказий сайлов комиссияси биноси олдида сайлов натижаларини бекор қилишни талаб қилган партия аъзолари намойиш ўтказди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Маълум бўлишича, маҳаллий сайлов комисссияси биноси олдида 11 апрель, якшанба куни намойишчилар сайлов натижларини бекор қилишни талаб қилиб, намойиш ўтказган. Иштирокчилар сайлов натижаларига кўра «Ислоҳот», «Бутун Қирғизистон», Социал-Демократлар, Қирғизистон Социалистик партияси, Қирғизистон Коммунистлари партияси, «Улутман», «Тинчлик» партиясининг Бишкек шаҳар кенгашида сайловдан ўтолмаган вакиллари ҳисобланган.

«Интерфакс» берган маълумотларга кўра, намойишда 100 га яқин одам иштирок этган. Қирғизистонинг «24.kg» интернет нашри намойишда 70 га яқин партия аъзолари иштирок этганини хабар берган.

Таъкидланишича, намойишчилар сайловда оммавий қонунбузарликлар: пора бериш, маъмурий ресурсдан фойдаланишга йўл қўйилганини таъкидлаб, маҳаллий кенгашларга сайлов натижаларини бекор қилишни талаб қилган.

«Ислоҳот» партияси дастлабки сайлов натижалари эълон қилингандан сўнг овоз бериш натижаларини тан олмаслигини таъкидлаган. Партия гуруҳлари раҳбарлари 12 апрель, душанба куни яна оммавий намойиш ўтказишни ўзаро келишиб олган.