Қирғизистонлик тинчликпарвар кучлар Қозоғистонни 14 январда тарк этади

Қирғизистонлик тинчликпарвар кучлар Қозоғистонни 14 январда тарк этади

КХШТнинг Қозоғистондаги тинчликпарвар миссиясида иштирок этаётган қирғизистонлик ҳарбий хизматчилар 14 январда ватанига қайтади, деб хабар берди Қирғизистон мудофаа вазирлиги матбуот хизмати РИА Новостига.

"Қирғизистон қуролли кучларининг тинчликпарвар ҳарбий контингенти Алматидан 14 январда, куннинг иккинчи ярмида ватанига қайтади", – деб баёнот берди матбуот хизмати вакили.

КХШТнинг Қозоғистондаги тинчликпарвар миссиясида Қирғизистондан 150 нафар ҳарбий хизматчи ва 19 та махсус техника иштирок этди. Улар Алматида стратегик муҳим объектларни қўриқлашгани айтилмоқда.