Садир Жапаров Ибрагим Джунусовни Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимидан озод қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб парламентнинг “Республика – Ота Журт” фракциясидан собиқ депутати Фарҳод Иминов бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.