Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаевга нисбатан тергов ишлари давом этмоқда

Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаевга нисбатан тергов ишлари давом этмоқда

Айрим шахсларнинг “Қумтор” иши бўйича собиқ президент Асқар Акаевга нисбатан қўйилган барча айбловлар олиб ташланди, деб тарқатаётган хабарлари ҳақиқатдан йироқ. Тергов ишларига умуман алоқаси бўлмаган бу каби хабарлар жамоатчиликни атай чалғитиш мақсадида амалга оширилмоқда.  

Шу муносабат билан Қирғизистон Республикаси миллий хавфсизлик бўйича Давлат қўмитаси жамоатчиликка шуни етказишни лозим деб ҳисоблайдики, “Қумтор” иши бўйича, жумладан, Асқар Акаевга нисбатан ҳам тергов ишлари давом этмоқда. 

Бундан ташқари, собиқ президент Асқар Акаевга 1992 йилда “Камеко” компанияси билан бош келишувга эришилиши ҳамда 2003 йилда “Қумтор” лойиҳасининг реструктуризация қилиниши бўйича ҳам қисман айбловлар қўйилган.  

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Асқар Акаев юқорида қайд этилган жиноий ишлар бўйича айбини тўлиқ зиммасига олган ва тергов иши билан фаол ҳамкорлик қилмоқда, дейилади Қирғизистон Республикаси миллий хавфсизлик бўйича Давлат қўмитаси тарқатган баёнотда