Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Президент Администрацияси раҳбари З.Низомиддинов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.
Рўзметов Максуд Исмаилович Қишлоқ хўжалиги вазирининг Ерлардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди;
Ходжаев Саидкамол Саидкаримович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг озиқ-овқат саноатини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди;
Мирзаев Шуҳрат Шахабутдинович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг Молиявий ва иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди;
Сулаймонов Ботиржон Абдушукурович Вазирнинг фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш бўйича ўринбосари - Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори этиб тайинланди.