Қишлоқ хўжалиги вазирининг 2 нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди

Қишлоқ хўжалиги вазирининг 2 нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди

"Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Саидкамол Ходжаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод қилинган"- дея  хабар бермоқда "Газета.уз".

Ходжаев 2018 йилнинг июлида қишлоқ хўжалиги вазирининг молия  ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. 2020 йилнинг сентябр ойида эса вазирнинг озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бўйича ўринбосари этиб тайинланган.

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги вазирининг фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграсиясини таъминлаш буйича ўринбосари Ботиржон Сулаймонов ҳам лавозимидан озод қилинган.

Маълумотга кўра, Ботиржон Сулаймонов Тошкент давлат аграр университети ректори лавозимида қолади. У 2020 йилнинг сентябр ойида вазир ўринбосари лавозимига тайинланган эди.