Қизилтепа туманида қалбаки АҚШ доллари билан савдо қилмоқчи бўлган шахс ушланди

Қизилтепа туманида қалбаки АҚШ доллари билан савдо қилмоқчи бўлган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қизилтепа туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ИИБ ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.А. “Тавоис” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконидан озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиб эвазига сотувчига қалбаки 100 АҚШ долларини берган вақтида ушланиб, унинг ёнида яна 12 дона қалбаки 100 АҚШ доллари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.