Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қизиқчи Валижон Шамшиев раҳбарлик лавозимига тайинланди
6.10.2021 15:19,  
866

Валижон Шамшиев Тошкент шаҳри Яшнобод тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби директори лавозимига тайинланди.

Валижон Шамшиев янги лавозимда бор кучини сарфлашини маълум қилди.

“Ҳаммамизнинг мақсадимиз битта — Ўзбекистон келажагини янада гуллатиб яшнатиш ва унинг учун фарзандларимизни тарбиялаш. Фарзандлар тарбиясида қўлимдан келганча сизлар билан биргаликда хизмат қиламан”, - деган у хизмат вазифасига киришиш чоғида.

Тайинлов Халқ таълими вазирлиги хулосаси асосида амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, президент қарори билан Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги техник ижодкорлик, бадиий ижодиёт, ўлкашунослик ва экология бўйича "Баркамол авлод" Республика болалар марказлари негизида Республика "Баркамол авлод" болалар мактаби, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) "Баркамол авлод" болалар марказлари негизида "Баркамол авлод" болалар мактабларини ташкил этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан