Қоидалар одамларнинг «қони билан ёзилган». Бу ўйнашадиган «тема» эмас — ИИВ радарлар ҳақида

Қоидалар одамларнинг «қони билан ёзилган». Бу ўйнашадиган «тема» эмас — ИИВ радарлар ҳақида

Охирги вақтларда йўллардаги радарлар мавзуси трендга чиқди. Ушбу ҳолатга ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов ўз муносабатини билдирди.

«Шу мавзуни ортидан пиар қилаётганлардан илтимос, бирор нарса гапиришдан олдин тезлик оқибатида фарзандларидан айрилган ота-оналар, ўзлари ёки яқинлари ногирон бўлиб қолган болалар билан бир суҳбатлашиб кўринг.

Йўл ҳаракати қоидалари – сизу, бизга ўхшаган одамларнинг «қони билан ёзилган». Бу ўйнашадиган «тема» эмас», дейди у.