Қонда шакар миқдорини кескин оширувчи маҳсулотлар маълум бўлди

Қонда шакар миқдорини кескин оширувчи маҳсулотлар маълум бўлди

Шифокор- эндокринолог, парҳезшунос Оксана Михалеванинг “Прайм” нашрига маълум қилишича, нафақат ширинликлар, балки пишириқлар ва ҳатто картошка ҳам қонда шакар миқдорини ошириши мумкин.

Уларнинг асосий хусусияти юқори гликемик кўрсаткичда, яъни углеводларнинг ҳазм бўлиш жараёни тезлигини билдирувчи индексда. Кўрсаткич қанча юқори бўлса, қонда шакар миқдори шунча кўпаяди.

Гликемик кўрсаткичи юқори бўлган маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш моддалар алмашинуви жараёнини бузади, тез-тез очлик ҳиссини келтириб чиқаради, ёғ йиғилишини фаоллаштиради. Бундан ташқари, иккинчи турдаги қандли диабет касаллигига чалиниш эҳтимоли ошади.

Юқори гликемик кўрсаткич асосан ширинликлар, ундан тайёрланган пишириқлар, гуруч, картошка, лағмон ва тез тайёр бўладиган бўтқа каби озиқ овқатларга хос. Ҳатто, тарвуз ва қовунда ҳам гликемик кўрсаткич юқори бўлади.

Паст гликемик кўрсаткич эса дуккакли, дон маҳсулотларида, сабзавот, резавор ва ширин бўлмаган меваларда бўлади.