Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қўнғир айиқ боласи билан боғлиқ ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Ички ишлар органига ўтказилди
28.04.2022 15:43,  
134

Давлат экология қўмитаси инспекторлари ва туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган ўрганиш жараёнида ҳолат, Деҳқонобод Давлат ўрмон хўжалигининг Қизилсой ўрмон бўлимида 5 апрель куни содир этилганлиги аниқланди.

Видео лавҳада акс этган фуқаро "Оққишлоқ" МФЙ ҳудудида яшовчи К. Ш.нинг яшаш хонадонидан айиқ боласини танасидан ажратиб олинган териси борлиги аниқланди. Айиқ боласи териси далолатнома асосида олиб қўйилиб экспертизага юборилди. Ҳолатдан хабардор бўлган барча фуқаролардан ёзма тушунтириш хатлари олинди.

Юқоридаги ҳолат билан Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги ҳамда “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонунлар талаблари қўпол равишда бузилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 202-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари борлиги сабабли, тўпланган ҳужжатлар Деҳқонобод туман Ички ишлар бўлимига ўтказилди.

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, ҳозирги кунда Давлат экология қўмитаси томонидан Ҳисор давлат қўриқхонасида “Smart” патруль тизими жорий этилган бўлиб, ҳудудда 75 дона фотоқопқон ўрнатилган. Келажакда яна 50 дона фотоқопқон ўрнатиш режалаштирилган.

Ушбу тизим орқали қўриқхона ҳудудини назорат қилиш, мониторинг ишларини олиб бориш ҳамда браконьерликка қарши курашишда фойдаланиб келинмоқда.

Ҳайвонот дунёси мониторингини ўтказиш натижаларига кўра, мамлакатимизда 600 га яқин қўнғир айиқ аниқланган бўлиб, кейинги йилларда икки баравар кўпайган. Ҳозирда Ҳисор қўриқхонасида айиқлар сони 147 бошни ташкил этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан