Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қонунчилик палатаси “2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилди
14.11.2019 16:25,  
187

2019 йил 14 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Палата матбуот хизматининг маълум қилишича, унда депутатлар “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилганлар.
“Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, парламент тарихида бу йил биринчи марта Давлат бюджети қонун тариқасида қабул қилинмоқда.

Яъни, мамлакатнинг бош молиявий ҳужжатини тақдим этиш амалиётида илк бор “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ва 2020–2022 йилларда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари прогнози бериляпти.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — молия вазири Жамшид Қўчқоров маъруза қилди. Унинг таъкидлашича, 2020 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кейинги йилларда унинг ижобий динамикасини сақлаб қолган ҳолда, 5,5 фоиз миқдорда бўлиши назарда тутилмоқда. Хусусан, саноат ишлаб чиқариши ҳажми 6,5 фоиз, қурилишда 9,3 фоиз, қишлоқ хўжалигида 4,0 фоиз ва хизматлар соҳасида 5,6 фоиз кўпаяди. Асосий капиталга инвестициялар 10,0 фоиз, товарлар ва хизматлар экспорти ҳамда импорт 8,0 фоиз ўсади.

Қонун лойиҳасида бюджет маблағларини режалаштириш самарадорлиги, улардан фойдаланиш натижадорлигини оширишга ҳамда бюджетлараро муносабатларни такомиллаштиришга йўналтирилган бир қатор чора-тадбирлар билан бирга, бюджетни режалаштиришнинг барқарорлигини ошириш мақсадида келгуси йил учун Давлат бюджетини ва кейинги икки йилга мўлжалланган бюджет йўналишларини тасдиқлаш орқали ўрта муддатли бюджетни режалаштириш таклиф қилинмоқда.

2020 йилда мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 653,5 триллион сўмни, Давлат бюджети даромадлари 128,5 триллион сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 19,6 фоиз даражасида бўлиши кутилмоқда.

Давлат бюджетининг харажатлари эса, 131,1 триллион сўмни ташкил этади. Бу ўтган йилдагига нисбатан 24,0 фоизга кўп бўлиб, бунда Давлат бюджет харажатларининг ярмидан ортиғи ижтимоий соҳаларга йўналтирилади.

Харажатлар соҳалар бўйича эмас, вазирлик ва идоралар кесимида тасдиқланади. Идоралар мустақиллигини ошириш билан бирга, уларнинг харажатлар самараси учун масъулияти ҳам кучайтирилади.

Савол-жавоблар, тортишувлар ва қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг “Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан