Қонунлар амалдорга келганда ишламаяптими? - Расул Кушербаев

Қонунлар амалдорга келганда ишламаяптими? - Расул Кушербаев

"Яқинда Сурхондарё вилоятининг Денов тумани марказида дарахтларнинг оммавий кесиб ташланаётганига шахсан гувоҳ бўлиб, бу ҳақида жамоатчиликка маълум қилгандим", демоқда  депутат Расул Кушербаев.

"Табиатга етказилган зарар эса 329 млн сўмдан ортиқ экан. Ҳақиқатан ҳам зарар суммаси жиноятга тортади. Бу ҳолатга оддий фуқаро ёки тадбиркор йўл қўйса бир зумда жиноят иши очилади. Лекин мазкур вазиятда жиноят иши қўзғатувчиларимиз негадир жим: ИККИЮЗЛАМАЧИЛИК.

Бир нарса аниқ: агар жиноят иши очилиб, суриштирув тергов ҳаракатлари бошланса,  ишни бошида турган оддий йўл участкаси бошлиғи эмас, унданам "тепароқ"даги оёғи ердан узилган "валломат"ларга бориб тақалиши мумкин. Жимлик шунгамикан?

Нима бўлганда ҳам мазкур масала бўйича Бош прокурор номига албатта депутатлик сўрови киритамиз ва нима учун қонунлар икки хил стандартда қўлланилаётганига тушунтириш сўраймиз", дейди депутат.

Қонунларимизга ишониб, тенглик устувор, деб ўзимизни ишонтириб юрган биз ва жамоатчилик тушунмаётган яна  нимадир бордир.