Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари пора олаётганда қўлга олингани маълум қилинди

Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари пора олаётганда қўлга олингани маълум қилинди

Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Н. жиноят устида қўлга олинди, дея хабар қилди «Xabar.uz».

Унга кўра, мансабдор Қўқон минтақавий темир йўл узели молия бўлими бошлиғи ўринбосари О.М. билан бирга ушланган.

Маълум қилинишича, икки мансабдор жиноий тил бириктириб, бир тадбиркорга мазкур темир йўл узели балансида бўлган 2,5 гектар ер майдонидаги бино ва иншоотлар бўйича ўтказиладиган аукцион савдоларда унинг фойдасига қарор чиқартириб бериш эвазига 180 000 АҚШ доллари талаб қилган.

Талаб қилган пулдан 10 минг долларини олаётган пайтда улар тегишли органларнинг тезкор ходимлари томонидан қўлга олинди.

Айни пайтда уларга нисбатан фирибгарлик ва пора беришга қасд қилиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган. Дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.