Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Қўқон шамоли": филмнинг ўхшаган ва ўхшамаган жиҳатлари
26.09.2019 10:34,  
1489

"Қўқон шамоли" тарихий бадиий фильми журналистлар учун ёпиқ премьерасида қатнашдим. Қуйида мулоҳазаларим.

1. Оммага тарихий бадиий фильм деб таништирилаётгани учун шундай ёзяпман. Лекин мен фильмни "бадиий" деган мақомни олган деб ҳисобламайман. Тарихий бадиий фильм деганда фақат тарихий фактлар акс этган, маърифий кино тушунилмайди. Ёки фильмга "бадиийлик" даражасини ишқий саҳналар, мушоираю тўқималар ҳам бермайди. Бадиийлик аввало тарихий фактларни эмас, қаҳрамоннинг шахсиятини тадқиқ қилиш, ички кечинмалари, ҳиссиётлар палитраси, "қаҳрамонни ўзи билан ёлғиз қолдириш", ундан сўнг бадиият элементлари тугун, кульминация ва ҳ.к. аниқ тушуниш даражасида ишлаш деб тушунаман. Мен фильмда бадиийлик кўрмадим. Воқеалар ривожи бор, ҳиссиётлар ривожи йўқ.

2. Фильм бироқ публицистик ҳам эмас: тарихий фактлар кўп бузилган. Элдар Асановнинг "қандай тарихий манбалар асосида ўргандингиз" деган саволига муаллиф опа узуун рўйхатни санадилар. Лекин. Ёки бизнинг китобларимиздаги фактлар шунчалик хато, ёки... (nнима бўлганда ҳам тушунтириш бериш керак эди)
Амир Умархон Нодирага 1806 йил 19 ёшида (Нодира 15 ёшда) уйланади )дарсликлар ва биздаги тарихий манбаларга қараганда). Акасининг ўлими 1810 йил деб айтилади. Фильмда Амир Умархон акасининг қабри совимай уйланади ва эл оғзида гап бўлади. Қаҳрамон экранда камида 30 ёш бўлмаса ундан ҳам катта кўринади.

3. Қаҳрамоннинг шахсияти ҳақида даҳшатли хулосалар пайдо бўлади. Масалан, никоҳнинг илк кечаси Нодиранинг ётоғига кириб кетаётган Амир Умархон эшик тагидаги канизак билан кўз уриштириб олади!! Тасаввур қиляпсизми!! Кейинчалик ўша канизак заҳар олиб кирадиган саҳнада қизга ғазаллар ўқиб, қизнинг юзини силайди! Амир Умархон шахсияти ғазабингизни қайнатади.

4. Илму маърифатда миллатга ўрнак кўрсатиладиган Нодира шахсияти қайнона-келин можароси ёки ишқий саҳналар остида қолиб кетган. Мен ишқий саҳналарга қарши эмасман. Шунчаки ўша саҳналар никоҳнинг илк кечаси тасвири биланмас, қандайдир жараёнларда берилса, Нодира шахсиятига нисбатан ҳурмат бўларди. Қайнона-келин муносабатидан кўра Нодиранинг Саройдаги фаолияти, маорифдаги ўрнини ҳам кўрсатиш мумкин эди. "Маънавиятчи" бўлиб қолмасди бу билан режиссёр.
Кейин шеърдан жуууда енгил фойланилган!! Гап отиш учун, масалан. Ғазаллар оғиз учида тушунилмай ўқилган. Илмий асарларида ғазал ўзининг ўқилиш ритмига эгалиги айтилади: масалан, фо-и-ло-тун, фо-и-ло-тун, фо-и-лун, дейлик. Булар ўқиган ғазал ритмга ҳам, маънога ҳам эга эмас эди....

5. Лавозимга тайинланганлик ҳақидаги ёрлиқни ҳамма бир мартадан, лекин нега шайхул ислом икки марта ўпиб пешонаси, кўзига сурганини умуман тушунмадим.

6. Амирнинг онаси Гулбаҳор Йўлдошева опа раҳматлига дубляж умуман тушмапти... Уларнинг овозларида баландлик бор эди қанақадир. Ёвуз она эмас, тийнатли бир аёл ролини ўйнаган эди актрисамиз.

7. Фильм нега "Қўқон шамоли" деб номланганини ўтказиб юбордим, назаримда. Сизлар англай олдингизми?

8. Ваниҳоят яхши тарафи: Фильмда постановкачи рассом, оператор, бастакор, гримёр ишини уддалаган.

Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан