Қўқонда газ ва электр таъминотидаги узилишлардан норози аёллар шаҳар ҳокимлиги олдидаги йўлни тўсди

Қўқонда газ ва электр таъминотидаги узилишлардан норози аёллар шаҳар ҳокимлиги олдидаги йўлни тўсди

Қўқонда газ ва электр таъминотидаги узилишлар норози аёллар шаҳар ҳокимлиги олдидаги йўлни тўсгани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Воқеа бугун, 28 декабрь куни тонгда бўлгани айтилмоқда.

«Ҳокимият атрофида яшовчи аёллар ҳокимият биноси олдидаги йўлни тўсишяпти. Чунки уйларида газ ҳам, свет ҳам йўқ. Мутасадди ходимларни бир неча марта чақирдик, лекин улар бизни эшитишни истамади. Газ-свет йўқлигидан тўйиб кетдик ҳақиқатан ҳам», — дейди ҳолатни видеога олган аёл.

Автомобиллар йўлни тўсган аёлларнинг орасидан ўтиб кетишга уринаётганида, видеога олаётган аёл ҳайдовчига қарата: «Уриб кетишингиз мумкин, бемалол. Тўйиб кетганмиз, барибир уй совуқ», — дейди. Шу вақт ҳокимлик биноси олдига ички ишлар ходимлари етиб келган.

Ҳолат юзасидан ҳозирча расмий муносабат билдирилгани йўқ.

Аввалроқ Сурхондарёнинг Музработ туманида ҳам шундай ҳолат кузатилганди.