Қўқонда психатроп ва гиёҳванд моддалар айланмасига чек қўйилди

Қўқонда психатроп ва гиёҳванд моддалар айланмасига чек қўйилди

Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро Б.Р. махсус харидорга 4.500 АҚШ доллари эвазига полиэтилен пакетга ўралган “Опий” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида қўлга олинди. Ушбу фуқародан 150 грамм опий гиёҳвандлик моддаси, 4.500 АҚШ доллари ва бир дона электрон тарози далилий ашё сифатида холислар иштирокида олиб қўйилди.

Шунингдек, тезкор тадбир давомида Миллий гвардия ва Қўқон шаҳар ИИО ходимлари томонидан Қўқон шаҳрида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро Н.О. бошқарувидаги давлат рақами 40 732 ТТL бўлган Матиз русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганда унинг салонидан 16 дона “ТРОПИКАМИД” номли психотроп воситалари аниқланиб, ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси интернет нашри хабар бермоқда.

Ҳозирда иккала ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.