Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг 2020 йил 13 майдаги қарори билан Хамраев Атаджан Каримович Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақида Жўқорғи Кенгеснинг матбуот хизмати хабар берди.

Атаджан Хамраев ҳозирга қадар Жўқорғи кенгес раисининг ўринбосари сифатида фаолияти юритиб келаётган эди.

Мутахассислиги бўйича шифокор-терапевт бўлган Хамраев, тиббиёт фанлари доктори ҳисобаланади.