Қорақалпоғистон ва Хоразмда бошланғич синф ўқувчилари бепул овқат билан таъминланади

Қорақалпоғистон ва Хоразмда бошланғич синф ўқувчилари бепул овқат билан таъминланади

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида 2022 йил 1 апрелидан бошлаб мактаблардаги 1—4-синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш тизими жорий этилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида«ги фармонида белгилаб қўйилган.

Қайд этилишича, тажриба-синов тариқасида бошланғич синф ўқувчилари Давлат бюджети ҳисобидан бепул нонушта ёки тушлик билан таъминланади. Лойиҳага ажратиладиган маблағлар сарфланиши устидан кучли жамоатчилик назоратини ўрнатилади. Коррупциявий омилларнинг олдини олиш бўйича аниқ механизмлар ўрнатилади.