Қорақалпоғистонда 25 ёшли фуқаро маст ҳолатда “Spark” олиб қочди

Қорақалпоғистонда 25 ёшли фуқаро маст ҳолатда “Spark” олиб қочди

Қорақалпоғистон Республикасида 2021 йилнинг 18 май куни соат 00:20 да номаълум шахс Тўрткўл тумани «Ғалаба» маҳалласи ҳудудида эшиклар очиқ ҳолатда қаровсиз қолдирилган 23 ёшли Р.Косимбойга тегишли “Spark” русумли транспорт воситасини олиб қочиб, ушбу транспорт воситасини Тўрткўл тумани «Пахтачи» ОФЙ ҳудудида қолдириб, ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари жараёнида ушбу жиноятни 25 ёшли К.Азамат маст ҳолатда содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тўрткўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.