Қорақалпоғистонда ҳам аҳоли орасида коронавирус қайд этилди

Қорақалпоғистонда ҳам аҳоли орасида коронавирус қайд этилди

2020 йил 13 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4966 (+29) нафарни ташкил этмоқда.
 
Янги касалланиш ҳолатларининг 18 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 3 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) 6 нафари Сирдарё вилоятида хориждан юртимизга чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, қолган 1 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқарода аниқланган. 
 
Айни пайтда юртимизда 3874 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (78 фоизи) соғайди. 
 
Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1073 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

Бугун мамлакатимизда 97 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 85 нафари Карантин муассасаларида, 5 нафари аҳоли орасида (шундан 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 2 нафари Тошкент шаҳрида), қолган 7 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. 

Аввал хабар қилганимиздек, бугун 116 нафар фуқаро соғайди. Шундан 85 нафари Тошкент шаҳридаги, 15 нафари Самарқанд вилоятидаги, 14 нафари Навоий вилоятидаги ҳамда 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди. 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4966 нафар бемордан 3874 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 78 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1073 нафар бемордан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 26 960 нафар, стационар карантинда эса 22 497 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.