Қорақалпоғистонда иссиқхона қуриш учун ажратилган ер майдонининг сотилишининг олди олинди

Қорақалпоғистонда иссиқхона қуриш учун ажратилган ер майдонининг сотилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари томонидан прокуратура ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро П.Е. ўзига Нукус шаҳри, «Алланияз Қаҳрамон» МФЙ ҳудудида иссиқхона қуриш учун ажратилган 9 сотих ер майдонини бошқа бир фуқаро Т.га фирибгарлик йўли билан 170 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 80 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.