Қорақалпоғистонда тайинланганига бир ой бўлган ҳоким 349 млн сўмлик Equinox‘га буюртма берди

Қорақалпоғистонда тайинланганига бир ой бўлган ҳоким 349 млн сўмлик Equinox‘га буюртма берди

Бир ой аввал Чимбой тумани ҳокими лавозимига тайинланган Айбек Тажетдинов хизматда фойдаланиш учун Equinox (Mosaic Black Metallic) автомобилини харид қилмоқда.

Aввал Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида, ҳозир эса Чимбой тумани ҳокими бўлган Айбек Тажетдинов «UzAuto Motors» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган EQUINOX русумли машинани 349 млн сўмга сотиб олиш бўйича шартномани 21 декабр куни имзолаган, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Ҳокимлик янги автомобил харидидан кўзланган мақсадни шартномада очиқламаган. Шартномага кўра, 10 кун ичида, 31 декабр куни EQUINOX эгасига етказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, Айбек Тажетдинов эгаллаб турган лавозимига 7 ноябр куни киришганди.

Маълумот учун, 12 ноябр куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан қарийб 883 млн сўмга Toyota Prado, 11 декабр куни эса Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазири 311 млн 124 минг 67 сўмга Malibu-2 сотиб олганди.