​​Қорақалпоғистонда уч нафар ИИВ майори авария оқибатида ҳалок бўлди

​​Қорақалпоғистонда уч нафар ИИВ майори авария оқибатида ҳалок бўлди

ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш хизмати ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистонда уч нафар ходим вафот этгани тўғрисидаги тарқалган хабарлар юзасидан маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, 27, 30 ва 50-сон манзил колонияси ходимлари бўлган уч нафар майор видеоселектордан қайтаётган вақтида ЙТҲга учраган.

Маълум қилинишича, 26 ноябрь куни соат 00:10 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 Ғузор—Бухоро—Нукус—Буйнеу автомобиль йўлининг 708-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Аниқланишича, Жазони ижро этиш хизмати (ЖИЭМ) ходими И.И. хизмат жойидан яшаш хонадонига қайтаётган вақтда ўзига тегишли бўлган Cobalt автомашинасини бошқараётиб, қарама-қарши томонларни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиши натижасида аварияга учраган.

Ҳодиса оқибатида транспорт воситасида бўлган ЖИЭМ ходимлари М.Х. ҳамда Х.Х. оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида, И.И. эса кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, Хўжайли туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда