Қорақалпоғистонда хотинини 7 маротаба пичоқ уриб ўлдирган эркак суд қилинди

Қорақалпоғистонда хотинини 7 маротаба пичоқ уриб ўлдирган эркак суд қилинди

Жорий йилнинг 23 август куни Қорақалпоғистонда аёли билан ажрашган эркак қизларини кўриш учун уларнинг олдига борган. Эркак аёли билан ажрашганидан сўнг унга алимент пулларини тўламаган. Бу эса аёлнинг собиқ турмуш ўртоғи билан ўртада жанжал келиб чиқишига сабаб бўлган — дея хабар бермоқда 'Uznews' нашри.

Аниқланишича, аёл собиқ эрининг юзига тарсаки туширган. Шундан сўнг, эркак жаҳл устида аёлни 7 маротаба пичоқлаган. Натижада аёл вафот этган.

Собиқ аёлини ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди. Унга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси билан 13 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.