Қорақалпоғистондаги "яланғоч, беҳаё туристлар базми"га изоҳ берилди

Қорақалпоғистондаги

Foto. Kar24.uz

ҚР Туризм ва спорт бош бошқармаси ахборот хизмати хабар беришича, фестивалда Россия, Қозоғистон, Туркия ва Қирғизистондан келган мусиқий продюсерлар, мусиқачилар ва DJлар иштирок этишди.

Форумда шунингдек Ўзбекистон ва Россия олимлари, экологлари, мутахассислари ҳамда 300 га яқин саёҳлар қатнашишди.

Фестиваль доирасида «6 миллиард дарахт» ижтимоий акцияси ўтказилиб, унинг давомида Мўйноқ шаҳрида 5 мингдан ортиқ дарахт экиш кўзда тутилган. Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад минтақадаги экологик вазиятни яхшилаш учун қурғоқчиликка чидамли бўлган бута ва мевали дарахтларни Мўйноқ шаҳри ҳамда Орол денгизининг пастки қисмида босқичма-босқич экишга йўналтирилган.

Ижтимоий тармоқларда мазкур фестиваль давомида бўлганлиги айтилаётган ёлонғоч ҳолда ўйнаётган қизнинг видеолари тарқалмоқда.

Фестивалда Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жамоат, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлиги таъминланди ҳамда иштирокчиларнинг санитария-гигиена қоидаларига амал қилиниши назорат қилинди.

Тармоқларда тарқалган ножўя видеолар «Стихия» электрон мусиқа, маданият ва илм фестивалидан олинмаган.